“Микрокредитбанк”ка янги раис тайинланди


Ориф Бўтаев Алибоевич “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Бошқаруви Раиси этиб тайинланди, дея маълум қилди банк ахборот хизмати. 

Шу кунгача О.Бутаев “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

О.Бутаев 1983 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 2006 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг бакалавриат босқичини – “Банк иши”, 2012 йилда Банк-молия академиясининг магистратура бўлимини –“Инвестицияларни бошқариш” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш