Хоразмдаги ЙТҲда бир киши вафот этди, яна бири шифохонага ётқизилди


8 февраль куни Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи Урганч туманида яшаган, 1957 йилда туғилган, А.Я. “Дамас” транспорт воситасини бошкариб келаётиб, бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишга чиқиб рўпарасидан келаётган Хива туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган, Ш.М. бошқарувидаги “Москвич-412” билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Дамас” ҳайдовчиси А.Я. тан жароҳати олиб вокеа жойида вафот этган.

“Москвич-412” русумли транспорт воситаси йўловчиси Хива туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган Ф.Н. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш