Чилонзордаги каналдан чақалоқ жасади топилди


10 февраль куни эрталаб соат 10:35да Чилонзор тумани ҳудудидаги каналда чақалоқ жасади топилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди. 

Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси бўйлаб ўтган каналда, «Совпластитал» корхонаси биноси орт томонида юз берган.

Билдирилишича, воқеа жойига ИИБ ФМБ раҳбарияти ва Чилонзор тумани прокуратураси ходимлари етиб борган. Иш Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти назорати остига олинган.

Аввалроқ, ҳодиса Олмазор туманида бўлган деган хабарлар тарқатилганди. ИИББ матбуот хизматига кўра бу нотўғри. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш