Тошкентда ҳайдовчидан пора олган ЙПХ ходими ушланди


Жорий йилнинг 6 февраль куни, фуқаро У.А. ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга қилган мурожаатига кўра тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ бригадаси махсус дивизиони ЙПХ инспектори А.Бойматов ўзининг бошқарувидаги хизмат автомашинаси билан содир этган қоидабузарлигини жаримасини тўлаш учун, фуқаро У.А.дан транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлиги учун жарима майдончасига жойлаштирилган “Матиз” русумли транспорт воситасини чиқариб бериш мақсадида таъмагирлик йўли билан 220 000 сўм пулларни пора тариқасида олаётган вақтда ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори А.Бойматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш