Тошкентдаги “Сирож-Солих” жомеъ масжидида ёнғин содир бўлди


8 февраль куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашга  қурилиши тугалланмаган “Сирож-Солих” жомеъ масжидида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин натижасида масжид ички ва шифт қисмининг 60 кв.м майдони ёнган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди. 

Ёнғин-қутқарув жанговор бўлинмалари манзилга етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 19:39да бартараф этилган ҳамда масжиднинг 150 кв.м майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин натижасида ҳалок бўлган ва жабирлаганлар йўқ. Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ФВБ ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш