Лукашенко Россияни нефть етказиб бериш келишувларини бузишда айблади


Беларусь раҳбари Александр Лукашенко Россия республикага нефть етказиб бериш бўйича мажбуриятларини бузганини айтди, дея хабар беради «Интерфакс».

Лукашенконинг қайд этишича, тузилган келишувларга кўра, Москва йил давомида Минскка ойига 2 миллион тонна нефть етказиб бериши керак эди.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, январь ойида 500 минг тонна, яъни белгиланган миқдорнинг тўртдан бири етказиб берилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш