«Муҳташам юз йил» сериалининг актёри 16 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди


«Муҳташам юз йил» тарихий сериалидаги Беҳрам Пошо роли билан танилган турк актёри Аднан Коч қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Коч бир қатор айбловлар бўйича айбланган, жумладан полицияга қуролли қаршилик кўрсатиш, гаровга олиш ва ўқотар қуролни ноқонуний сақлаш.

Полиция 2018 йилнинг март ойида гиёҳвандликка қарши операция пайтида актёр ва яна беш нафар гумонланувчини қўлга олди.

Жиноятчилар қуролли қаршилик кўрсатган, ашёвий далилларни йўқ қилишга ҳаракат қилган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларини қўлга олишга уринган, олти нафар полициячини яралаган.

Коч ва унинг укаси Аҳмет 16 йил 8 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди, қолганлари 4 йилу 9 ой ва 15 кундан 17 йил 6 ойгача бўлган қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш