Тадбиркорларни текшириш бўйича мораторий тугади. Солиқчилар Тошкентда текширишни бошлашди


Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев Парламентга Мурожаатномаси вақтида “Мораторий тугагани, лекин, бу яна эски усулда ёппасига текшир-текширларни бошлаб юбориш мумкин, дегани эмас” деб таъкидлаган эди.

Президентнинг ушбу баёнотидан сўнг, шахсан ўзим сўнгги уч йилда илк маротаба Солиқ ходимларининг текширув ўтказганига гувоҳ бўлдим, - деб хабар қилмоқда "Jahon.uz" мухбири.

"Jahon.uz"га маълум бўлишича, Тошкент шаҳар Яккасарой туманида солиқ идораси ходимлари кафе, ресторан ва магазинларга ташриф буюриб кассага кирим қилинаётган пул маблағлари ҳолати ҳамда “касса терминал” аппарати ўрнатилгани борасида ўрганиш олиб боришмоқда.

Уч йиллик муддат тадбиркорларни ҳам ўз ҳуқуқларини билиб олиши учун етарли бўлди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, солиқчиларнинг кафедаги муомала маданияти ҳақида ҳеч қандай ёмон фикр бўлиши мумкин эмас. Сабаби улар хизмат гувоҳномаларини кўрсатиб, ўзларини таништириб, тадбиркорларнинг ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришди.

Аксинча, кафе ишчиларининг солиқчиларга муомаласи эса назаримда бироз қўполроқдек туюлди.

Айтиш керакки, тўғри ишлаган тадбиркорга ҳеч ким тега олмайди, аммо ҳамма ҳам тўғри ишлаяпти деб айта олмаймиз!

Шахсан ман кўрган вазиятда овқатланиш масканида солиқ қонунчилигига оид қонунбузилиш ҳолатлари бор эди. Яъни, касса ходими хизмат учун пул олиб чек бермаётгани кузатилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш