Коронавирус сабаб футзал бўйича Осиё чемпионати қолдирилди


Жорий йилнинг 26 февраль – 8 март кунлари Туркманистон давлатида бўлиб ўтиши керак бўлган футзал бўйича Осиё чемпионати номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар берди. 

Бунга сабаб Хитойда кенг тарқалган коронавирус хавфи ортиб бораётганидадир. Ҳозирда ушбу мусобақанинг қайси санада ўтказилиши маълум эмас. Тез кунларда ОФК томонидан бунга аниқлик киритилиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича ушбу Осиё чемпионатида жорий йилнинг 12 сентябрь ва 4 октябрь кунлари Литва давлатида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун йўлланмалар ҳам ўйналади.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси мазкур мусобақанинг С гуруҳида Баҳрайн, Индонезия ва Хитой термаларига қарши кураш олиб боришади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш