ДХХ 400 минг доллар ва 4,1 млн. рублни Қирғизистонга олиб кетаётганларни ушлади


ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги валюта қимматликларининг ноқонуний тарзда қўшни давлатга олиб чиқилишига чек қўйилди.

Жумладан, 1989 йил Андижон вилояти Қорасув шаҳрида туғилган “Ш.Б.” томонидан давлат чегараларини бузган ҳолда 200 минг АҚШ доллари ҳамда 4,1 млн. Россия рублини Қирғизистон Республикасига олиб чиқилишининг олди олинди.

Шунингдек, ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Косонсой туманининг чегараолди ҳудуд ҳисобланган “Хонқўрғон” маҳалласида 1996 йилда туғилган маҳаллий фуқаро “А.Э.” томонидан 119 минг 960 АҚШ долларини Қирғизистонга ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди.

Тўхтатиб қолинган хорижий валюталарнинг миллий валютадаги умумий қиймати 3,6 млрд сўмдан зиёдни ташкил этади.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан ДХХ тергов идоралари томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш