Хитойдан навбатдаги рейс Тошкентга келди


«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг самолёти Ухандан йўловчилар билан бугун маҳаллий вақт 11:45 да Тошкент аэропортига етиб келди. Мазкуррейс тафсилотлари қатор телеканалларда тўғридан тўғри узатилмоқда. 

Самолётда 84 нафар йўловчилар, экипаж аъзолари, шунингдек тиббиёт ходимлари ва замонавий ҳимоя воситалари билан вирусология соҳаси мутахассислари бор.

Олдин хабар қилинганидек, келганидан кейин йўловчилар вақтинча яшаш марказига юборилади.

Йўловчиларнинг вақтинча турар жой марказида бўлишига оид савол учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология фаровонлиги агентлигининг бош офисига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилинг:

+998 (71) 276-49-66

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш