10 кунда Уханда қуриб битказилган махсус шифохона илк беморларни қабул қилди


Хитойнинг Ухань шаҳрида 10 кун ичида қурилган биринчи ихтисослаштирилган коронавирус касалхонаси душанба куни тасдиқланган ташхис қўйилган беморларнинг биринчи гуруҳини қабул қилди, дейилади Хубей ҳукумати баёнотида.

Хошеншань” шифохонаси қурилиши 23 январь куни бошланган ва биринчи беморни зарур шароитларда қабул қилиш учун 7 минг нафар ишчилар 10 кун давомида туну кун ишлаган.

Душанба куни эрталаб 10 та тез ёрдам машинаси беморларнинг биринчи гуруҳини касалхонага етказди, у ерда хоналарни дезинфекция қилиш ва беморлар учун хавфсиз муҳит яратиш учун барча зарур ишларни амалга оширилганлиги айтилди.

25 минг квадрат метр майдонга эга касалхонабир вақтнинг ўзида 1 мингга яқин беморни қабул қилишга мўлжалланган. Бу ерда ишлаш учун махсус ХХР қуролли кучлари қуруқликдаги кучлар, ҳаво кучлари, денгиз флоти ҳамда ҳарбий тиббиёт институтларидан 1400 нафар врач юборилган.

Расмийларнинг таъкидлашича, шифохона қурилишида энг илғор технологияларқўлланилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш