Чемпион Муроджон Аҳмадалиевга Tracker автомобили ва 3 хонали уй берилди


Профессионал бокс бўйича икки йўналиш бўйича жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев Тошкентга етиб келди.

Чемпионни кутиб олиш учун аэропортга унинг яқинлари, мутасаддилар, мухлислар ва ОАВ ходимлари чиқди.

Кутиб олиш маросимидан сўнг Олимпия шон-шуҳрати музейида Муроджон Аҳмадалиевни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Xabar.uz нашрининг ёзишича, маросимни бош вазир Абдулла Арипов табрик сўзи билан очиб берди ва чемпионга Президент Шавкат Мирзиёевнинг совғаси — Тошкент шаҳридан уч хонали квартира ва Tracker автомобили калитини топширди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш