Юнусободда метро қурилиши фожиаси сабаби маълум қилинди


2019 йилнинг 18 декабрь куни Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган Юнусобод йўналишида содир бўлган авария оқибатида қурувчилар ҳалок бўлган эди.

Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан махсус текшириш комиссияси хулосаси эълон қилинди.  Мазкур маълумот Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби Шахноза Равшанова Телеграм каналида маълум қилинди. 

Содир бўлган бахтсиз ҳодиса махсус текшириш комиссияси томонидан ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, бахтсиз ҳодисага хандак қиялик деворини мустахкамлаш ишлари жараёнида йўл қўйилган камчиликлар, лойиҳадан четланиш ҳолати мавжудлиги, ёғингарчилик сувлари ҳамда оқава қувурларидан сизиб чиққан сувнинг интенсив тупроққа шимилиши сабаб бўлган.

Махсус текшириш комиссияси жабрланувчиларнинг қаромоғидаги шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 4 та оиланинг ҳар бирига 261 миллион 938 минг 888 сўмдан, жабрланувчи яна бир оилага 281 миллион 62 минг 782 сўм бир йўла тўланадиган бир марталик нафақа пуллари белгиланди.

Шунингдек, марҳумларнинг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахсларга ойма-ой тўланиши лозим бўлган пул маблағлари ҳисоб-китоб қилиниб, амалга ошириш учун иш берувчиларга тақдим этилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш