Умра сафарига Тошкентдан тўғридан тўғри авиарейслар амалга оширилмоқда


Жорий йил 1 февраль кунидан эътиборан кунлик чартер авиапарвозлар Мадинаи Мунаввара халқаро аэропортига амалга оширилади.

Бугун, биринчи чартер авиарейс(245 нафар зиёратчи) Тошкент-Мадина йўналишида ушбу муқаддас шаҳарга тўғридан-тўғри авиапарвоз асосида учиб кетган. бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берди. 

Умра сафарига боришни хоҳловчилар ўзларининг доимий турар жойидаги маҳалла идораси, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жойлардаги вакилликларига мурожаат қилишлари мумкин.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш