Ўзбекистонга баҳорий об-ҳаво кириб келмоқда


Республика гидрометерология маркази дам олиш кунларида кутиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. 

Дам олиш кунлари республикага Туркманистон ҳудудидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво оқими киради.

Мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонлари жуда илиқ баҳорий об-ҳаводан баҳраманд бўладилар. Фақат республиканинг шимолий туманларида якшанба куни кечга бориб об-ҳаво ўзгаради, булутлар кўпайиб шу жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.

Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади, бу ҳарорат шу куннинг ўртача кўп йиллик қийматларидан 4-6 даражага юқори.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш