Ўз-ўзидан ёниб кетган Cobalt можароси: истеъмолчига 83 миллион сўмдан ортиқ пул тўланди


Бундан олти ой муқаддам Чирчиқ шаҳрида ўз-ўзидан ёниб кетган Cobalt автомашинаси бир қанча саъй-ҳаракатлардан сўнг истеъмолчига жавобгар, “QIBRAY AVTO-MOTO SERVIS” МЧЖ томонидан тўқсон етти миллион тўрт юз тўқсон етти минг уч юз саксон сўм миқдорда компенсация ундирилиши тўғрисида суд қарорига эришилгани хусусида хабар берилганди.

Афсуски, бу муаммо шу билан якун топмади. “QIBRAY AVTO-MOTO SERVIS” МЧЖ раҳбарияти ушбу қарордан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судига назорат тартибида мурожаат қилган.

2019 йил 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан “QIBRAY AVTO-MOTO SERVIS” МЧЖ томонидан назорат тартибида берилган шикоят кўриб чиқилди ва қуйидагича ажрим қилди.

“Жавобгар “QIBRAY AVTO-MOTO SERVIS” МЧЖ раҳбарининг шикояти бўйича суд ҳужжатини назорат тартибида қайта кўриш учун асослар мавжуд эмас деб топилсин.

”Бундан ташқари “QIBRAY AVTO-MOTO SERVIS” МЧЖдан давлат даромадига 3.899. 896 (Уч миллион саккиз юз тўқсон тўққиз минг саккиз юз тўқсон олти сўм) давлат божи ундирилиши ҳам суд қарорида келтириб ўтилди.

Мурожаатидан қаноатланган истеъмолчи, М. Исмаилова “QIBRAY AVTO-MOTO SERVIS” МЧЖдан ҳеч қандай эътирози йўқлигини, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига эса, 83.865.970 сўмни ундириб бериб, беминнат берган ёрдами учун ўз миннатдорчилигини баён қилди.



ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш