Дунёнинг энг бой одами 15 дақиқада 13,2 миллиард доллар ишлаб топди


Давримизнинг энг бой одами ва Аmazon компаниясининг раҳбари Жефф Безос 30 январь арафасида 15 дақиқада 13,2 миллиард доллар даромад олишга муваффақ бўлди, дея хабар бермоқда Bloomberg.

Безос бундай миқдордаги пулни ўз компаниясининг акциялари нархининг 12% га 2,1 минг долларга кўтарилиши эвазига қўлга киритди. Агентликнинг таъкидлашича, акцияларнинг кўпайиши компаниянинг чораклик ҳисоботининг муваффақиятли натижаси туфайли юз берган. Таҳлилчилар бир дона акция учун 4,11 доллар даромад олишларини тахмин қилишган, аммо ҳисоботда 6.47$ кўрсатилди.

Ҳозирда Безоснинг бойлиги қарийб 130 миллиард долларга етди ва Bloomberg талқинига кўра, у сайёрадаги энг бой одамлар орасида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш