АҚШ коронавирус туфайли Хитойни «қизил» рўйхатга киритди


АҚШ Давлат департаменти янги коронавирус инфекцияси сабабли Хитойга ташриф буюришни рад этиш буюрилган мамлакатларнинг «қизил» рўйхатига киритди. Бу ҳақда Давлат департаменти сайтида хабар берилди.

Америка Қўшма Штатлари фуқароларига Хитойга боришдан воз кечиш талаб қилинади. Давлат департаменти, шунингдек, Хитойда бўлиши зарур бўлмаган америкалик сиёсатчиларнинг барча иш ташрифларини бекор қилишни талаб қилди.

Хитойга боришни режалаштираётган барча фуқаролар олдиндан огоҳлантирилмасдан саёҳатларга боришдан воз кечишга тайёр бўлишлари керак.

2019 йилнинг 31 декабрь куни Хитой ҳукумати Уханда пневмония касаллиги авж олгани ҳақида хабар берди.

Касалликнинг қўзғатувчиси янги коронавирус ҳисобланади. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Хитойда 9 мингдан ортиқ одам коронавирус билан касалланган. 213 ўлим ҳолати ҳақида маълум.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш