Кравчук Сталин ва Гитлернинг урушдан олдинги учрашуви ҳақида гапирди


Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчук Совет Иттифоқи раҳбари Иосиф Сталин Иккинчи Жаҳон уруши бошланишидан олдин Лвовда Учинчи Рейхнинг етакчиси Адолф Гитлер билан учрашганини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Кравчукнинг сўзларига кўра, учрашув икки давлатнинг келишувга эришиш ва Гитлерга «қўлларни очиш»га уриниши эди. Шундай қилиб, Украинанинг собиқ раҳбари мамлакатнинг ҳозирги президенти Владимир Зеленскийнинг Совет Иттифоқининг Иккинчи Жаҳон уруши учун жавобгарлиги ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.

Аввалроқ Зеленский Польшага хизмат сафари чоғида Собиқ Совет Иттифоқининг Иккинчи Жаҳон уруши бошланишига алоқадорлигини маълум қилган эди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш