Коронавирусдан вафот этганлар сони 132 тага етди


Хитойда коронавируснинг янги турини юқтирганлар сони 5 974 га этди, дея хабар беради Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси.

Сўнгги маълумотларга кўра, 132 та ўлим ҳолати қайд этилган, 103 бемор даволанган. Вирус Хитойнинг камида 31 вилоятига тарқалган. 

Куни кеча 106 киши вафот этгани хабар қилинган эди.

2019 йилнинг 31 декабрь куни Хитой ҳукумати Уханда пневмония касаллиги тарқалгани ҳақида хабар берди. Касалликнинг қўзғатувчиси янги 2019- nCoV коронавирус саналади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш