Зеленский Совет Иттифоқини Иккинчи Жаҳон уруши бошланишида айблади


Украина Президенти Владимир Зеленский Польшага ташрифи чоғида Собиқ совет Иттифоқининг Иккинчи Жаҳон уруши бошланишига алоқадорлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» ёзмоқда.

Полша ва Полша халқи биринчи бўлиб тоталитар режимнинг ўзаро тўқнашувини ҳис қилган. Бу Иккинчи Жаҳон Урушининг бошланишига олиб келди ва нацистларнинг Холокостнинг ҳалокатини йўлга қўйишга имкон берди”, — деди Зеленский Полша Президенти Анджей Дуда билан учрашувда.

У бугунги кунда демократик давлатлар ҳар қандай тажовузга қарши кучларни бирлаштириши ҳамда «инсониятни янги азоб-уқубатлардан қутқаришлари керак»лигни қўшимча қилди.

Бундан ташқари, Украина раҳбари Полшага Россияга қарши санкция босими ва «Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлагани» учун миннатдорчилик билдирди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш