Исроилликларга илк бор Саудия Арабистонига саёҳат қилишга рухсат берилди


Исроилнинг ички ишлар вазири Арье Дери Исроил фуқароларига Саудия Арабистонига саёҳат қилишларига имкон берадиган кўрсатма имзолади, деб хабар беради Haaretz.

Таъкидланишича, бу Исроил тарихида илк бор содир бўлмоқда. Бироқ, баъзи исроилликлар - асосан араб жамоатчилиги вакиллари аввал ҳам Саудия Арабистонига расмийларнинг рухсатисиз ташриф буюришган.

Ички ишлар вазирлигининг янги кўрсатмаси Исроил хавфсизлик хизматлари ва мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда қабул қилинди.

"Едиот ахронот" нашрининг аниқлаштирилшича, Саудия Арабистонига сафарлар Ҳажда қатнашиш учун рухсат берилган; хизмат сафарларига келсак, улар тўққиз кундан ошмаслиги керак ва кетаётган киши Саудия томони билан барча жиҳатларни расмийлаштириши лозим.

Ўз навбатида, Associated press (AP) расмий равишда Исроил ва Саудия Арабистони ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмаслигини таъкидлайди, аммо давлатларни Эрон сиёсатининг рад қилиниши бирлаштирди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш