Украина Россияга Зеленский-Путин учрашуви бўйича сўров юборди


Расмий Киев 23 январь куни Россия президенти Владимир Путин ҳамда Украина раҳбари Владимир Зеленскийнинг Исроилга дипломатик ташрифи доирасида учрашув ўтказиши тўғрисида сўров юборди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, Путин сафар давомида жуда банд бўлади. Шунингдек, у Украина ва Россия президентлари ўртасида узоқ муддатли учрашув ўтказиш имконсиз бўлиши мумкинлигини айтди.

«Агар учрашувлар бўлса ҳам, улар фақат оёқда ўтиши ва жуда қисқа характерга эга бўлиши мумкин», - дея хулоса қилди Ушаков.

Ушаков Киевнинг илтимосига рад жавоби берилмаганлигини қайд этди. Путиннинг ёрдамчисига кўра, Кремль узоқ учрашувлар учун кўплаб таклифларни олган, аммо улар «деярли имконсиз».

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш