ОАВ: Зеленский Путин билан музокараларда ижобий натижалар кўрмоқда


Украина президенти Владимир Зеленский россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан бошланган суҳбат ижобий самара берганини маълум қилди. У бу ҳақда The Times of Israel нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, икки сиёсатчи ўртасидаги мулоқот телефон орқали бошланган. Суҳбат давомида улар «баъзи нозик қарорлар»га олиб келган мулоқот учун формат ярата олганлар. Хусусан, Украина ва Россия ўртасида маҳбуслар алмашилган, Керч бўғозида ушлаб турилган украиналик денгизчилар ва кемаларни ўз ватанига қайтган.

Унинг сўзларига кўра, Путин унинг позициясини тушунади ва Украина мустақиллигини тан олади.

“Биз йирик давлатмиз, Европадаги энг катта давлатмиз. Менимча, у буни тушунади ", — дея қўшимча қилди Украина президенти.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш