Илон Маск Марсга бир миллион киши юбориш режаси ҳақида гапирди


SpaceX асосчиси Илон Маск 2050 йилгача Марсга миллион кишини юбориш режалари ҳақида гапирди. Бу ҳақда Business Insider хабар бермоқда.

Аниқланишича, ҳозирда SpaceX ишлаётган Dragon Crew космик кемаси қурилиши Марсни мустамлака қилиш учун кенг қамровли режанинг бир қисми саналади.

Шундай қилиб, Маскнинг режаларига кўра, ХХI асрнинг ўрталарига келиб Марсга кунига ўртача учта кемадан парвоз қилади.

Унинг фикрига кўра, мазкур ишланма ҳамма учун коинотга саёҳат қилиш имкониятини яратади.

Тахминларга кўра, Dragon Crew ва Starship кемалари бортига бир вақтнинг ўзида 100 киши ва 100 тоннагача юк ортилиши мумкин бўлади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш