2019 йилнинг энг машҳур калит сўзлари маълум қилинди


2019 йил интернет фойдаланувчиларнинг энг машҳур калит сўзлари маълум. Улар яна «123456» ҳамда «qwerty» бўлди, деб ёзади «Известия» ахборот DeviceLock хавфсизликка ихтисослашган компания маълумотларига таяниб.

DeviceLock мутахассислари шахсий маълумотларнинг сизиб чиқишига олиб келган 5 миллиард фойдаланувчиларнинг логин ва паролларини қайта ишлаш бўйича тадқиқот ўтказдилар.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, 2018 йилдан бери вазият ўзгармаган.

Интернет фойдаланувчилари ҳанузгача «1q2w3e», «password» ҳамда «111111» оригинал калит сўзлардан фойдаланадилар.

Кирил алифбосидан фойдаланувчилар орасида энг кўп фойдаланиладиган пароллар қуйидагича: «йцукен», «севги», «салом», «наташа», «севаман», «максим», «Андрей», «қуёш» ва «мен».

Мутахассислар оддий ва кенг тарқалган паролларни қўллаш фойдаланувчиларнинг компьютер саводхонлиги пастлигидан далолат беришини таъкидладилар.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш