Жиззахда газ қуйиш шахобчаси портлади: бир киши ҳалок бўлди


16 январь куни тахминан соат 11:30 ларда, Зарбдор тумани Янгиҳаёт маҳалласида жойлашган “Gaz manbai” МЧЖга қарашли автомобилларга суюлтирилган газ (пропан) қуйиш шаҳобчасида таъмирлаш-пайвандлаш ишлари олиб борилаётганида келиб чиққан чақнаш оқибатида портлаш юз берган.

Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди. 

Натижада мазкур МЧЖ ишчиларидан фуқаро 40 ёшли Ш.А. ҳодиса жойида вафот этган, 44 ёшли Э.И. эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, портлашнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш