Россия давлат думаси бош вазирликка Мишустин номзодини маъқуллади


РФ Давлат Думаси депутатлари овоз бериш жараёнида бош вазир лавозимига Михаил Мишустиннинг номзодини тасдиқлади. Бу ҳақда Газета.ру хабар қилди. 

383 киши ёқлаб овоз берди, 41 бетараф қолди, ҳеч ким қарши овоз бермади.

Таъкидланишича, Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилишида қатнашаётгани учун 12 нафар депутат йиғилишда бўлмаган.

15 январь куни Россия Президенти Владимир Путин Бош вазир Дмитрий Медведев бошчилигидаги амалдаги ҳукуматни истеъфога чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолади. У, шунингдек, Давлат Думасига Россия Федерациясининг Федерал Солиқ хизмати раҳбари Михаил Мишустиннинг Россия Федерациясининг Бош вазири этиб тайинланишига номзодлигини тақдим этди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш