ОАВ: Рамзан Қодиров даволаниш муолажаларини ўтамоқда


Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров тиббий муолажаларни талаб қиладиган даволаниш курсидан ўтмоқда. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари матбуот котиби Алви Каримовга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Аввалроқ Қодиров республика раҳбари вазифасини бажарувчи этиб ҳукумат раиси Муслим Хучиевни тайинлаган эди.

Каримовнинг таъкидлашича, “Чеченистон Республикасининг конституциясида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки таътилда бўлганида раҳбар вазифаларини ҳукумат раисига бериши кўзда тутилган”.

Матбуот котиби, шунингдек, Қодиров бир неча бор чет элга кетган вақтида ваколатни Муслим Хучиевга берганлигини қўшимча қилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш