Путин бир киши икки мартадан ортиқ президент бўлмаслигига розилигини айтди


Россия президенти Владимир Путин Федерал Мажлисга йўллаган мурожаатида "бир киши бу лавозимни кетма-кет икки муддатдан ортиқ эгалламаслиги керак" деган фикрга муносабат билдирди. 

Путин мамлакат президенти кетма-кет икки муддатдан ортиқ давлат раҳбари лавозимини эгаллаши мумкин эмаслиги керак деган фикрга рози.

«Мен бу нарса принципиал деб ўйламайман, аммо бу фикрга қўшиламан», — деган Путин.

Президент, шунингдек, президентликка номзодларга қатор янги талабларни белгилашни таклиф қилди. Путиннинг фикрича, давлат раҳбари бўлишни истаганлар Россияда камида 25 йил яшаган бўлиши ва ҳеч қачон чет эл фуқаролигига эга бўлмаслиги керак.

Путиннинг мурожаати бугун 15 январь куни йўлланди. У 1 соату 12 минут давом этди. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш