Наманганда “Нексия” ва “Исузи” тўқнашди: бир киши ҳалок бўлди


14 январь куни Наманган вилоятида “Наманган-Уйчи-Учқўрғон” автомобиль йўлида, фуқаро М.Н ишонч қоғози билан М.М.га тегишли “Нексия” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган М.А бошқарувидаги “Исузи” (Наманган-Учқўрғон йўналишида қатновчи, салонида 30 нафар йўловчиси бўлган) русумли автобуси билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Натижада “Нексия” автомобили йўловчиси Учқўрғон шаҳрида яшаган, 1960 йилда туғилган А.М. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳайдовчи Н.М ва 1985 йилда туғилган А.Л ва Учқўрғон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Х.Хлар олган тан жароҳатлари билан касалхонасига ётқизилган.

Шунингдек “Исузи” автобусининг 11 нафар йўловчиларига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш