Амударёдан дўнгпешона ва леш балиқларини овлаган браконьерлар ушланди


Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси инспекторлари экологик рейд тадбирини ўтказди.

Рейд давомида Мўйноқ тумани “Ҳоким Ота” ОФЙда яшовчи фуқаролар П.А ҳамда Н.А лар томонидан Мўйноқ тумани “Бозатаў” ОФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Амударё дарёсидан тақиқланган бир дона дўнгпешона ва уч дона леш балиқларини тутганлиги аниқланди, дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузар фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарарини қоплаш учун 646 700 сўм даъво ҳисобланган. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш