Эрон президенти Пентагонни террористик ташкилот дея маъқуллади


Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Пентагонни террористик ташкилотлигини тасдиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Tansim агентлиги хабар берди.

2019 йил апрель ойида эса АҚШ Марказий қўмондонлиги (СЕНТКОМ) тақиқланган ташкилотлар сафига қўшилган эди.

Эрон парламенти ой бошида Пентагонни террористик ташкилот деб топган.

3 январь куни эронлик қўмондон, генерал Қосим Сулаймонийнинг АҚШ ҳаво кучлари томонидан ўлдирилиши муносабатларни кескинлаштириб юборди.



ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш