Халқ таълими бошқармаси томонидан ишдан бўшатилган мактаб директори суд орқали лавозимига қайтди


Қибрай тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 2-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби директори Гўзал Ибрагимованинг меҳнат шартномаси Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 13 сентябрдаги буйруғи билан иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинган.

Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг иш юритувида даъвогар Гўзал Ибрагимованинг жавобгар Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи в.в.б Б.Сафаровга нисбатан ишга тиклаш ва мажбурий прогул учун ҳақ ундириш ҳақидаги фуқаролик иши бўйича 2019 йил 12 ноябрда Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 13 сентябрдаги 358-к-сонли буйруғини бекор қилиш ва даъвогарни ишлаб келган лавозимига тиклаш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилган.

Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш мақсадида бошқарманинг 2019 йил 11 декабрь санасидаги буйруғига асосан Гўзал Ибрагимова Қибрай туманидаги 2-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби директори лавозимига тикланган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш