Эрон АҚШнинг Ироқдаги бир нечта базаларига ҳужум қилди


Баллистик ракеталар ҳужуми натижасида Эрбил шаҳри яқинидаги иншоот, шунингдек, мамлакат ғарбидаги Айн ал-Асад авиабазасига зарар етди.

Ракеталарнинг старт нуқтаси ва нишон орасидаги масофа тахминан 400 км. эканлиги айтилди.

Пентагон Эроннинг ҳужумига жавобан барча зарур чораларни қўллашини айтди.

АҚШнинг Ироқдаги базаларини бомбардимон қилиш операцияси "Шаҳид Сулаймоний" деб номланади.

ЭИИҚК потенциалли нишонлар қаторига Дубай, Хайфа ва Тел-Авивни санаб ўтмоқда.

Эрон АҚШ томонидан ҳужум қилинган тақдирда ушбу шаҳарларга ҳужум қилиш билан таҳдид қилди.

Ислом инқилоб соқчилар корпуси АҚШ қўшиниларига янги ҳужумларни олдини олиш учун Америка лашкарларини олиб чиқиб кетишга чақирди.

Ливаннинг "Ал-Маядин" ахборот агентлигининг тасдиқлашича, Эрон томонидан учирилган "ер-ер" классидаги ракета хужуми оқибатида, АҚШнинг Ироқдаги Айн-Асад базасидаги АҚШ ҳарбий хаво кучларига тегишли бир самолёт йўқ қилинган.

Эрон Исломий инқилоб қўриқчилари корпуси кучлари, АҚШ қўшинлари жойлашган Ироқдаги Айн ал-Ассад ҳарбий базасига камида 35 та ҳужум уюштирди, деб хабар бермоқда "Tasnim" ахборот агентлиги.

Яна бир қизиқ факт, Эроннинг Ироқдаги АҚШ базаларига ракета хужумлари, Ироқ вақти билан сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси соат 01:20 да бошланди. Қизиқ томони шундаки, ушбу можарога сабаб бўлган Эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг АҚШ ҳарбий хаво кучлари томонидан ўлдирилиши бўйича операция ҳам 2 январдан 3 январга ўтар кечаси худди шу вақтда амалга оширилган эди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш