“Ўзбекистон Темирйўллари” АЖнинг икки нафар ходими бир қизни ўғирлаб кетганликда айбланмоқда


“Ўзбекистон Темирйўллари” АЖ Бухоро-1 бекатида ишловчи икки нафар йигит ва бир талабага нисбатан 1-2001-194/383-сонли жиноят иши очилди.

Фуқаролар С.М. (1995 йил 25 июль куни Олот туманида туғилган, “Ўзбекистон Темир йўллари” Бухоро-1 бекати поезд тузувчиси, бўйдоқ), М.С. (1996 йил 5 апрель куни Когон туманида туғилган, Бухоро МТИ 2-босқич талабаси, бўйдоқ), М.О. (1994 йил 14 апрель куни Олот туманида туғилган, “Ўзбекистон Республикаси Темир йўллари” Бухоро-1 бекати поезд тузувчиси ёрдамчиси, бўйдоқ) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 28,136-моддаси билан гумон қилиниб ушланганлар.

“Jahon.uz”нинг ишончли манбаси хабарига кўра, С.М. Жондор тумани “Қароли” МФЙда яшовчи Ш.Г. (қиз бола) билан 2016 йилдан буён ишқий мавзуда ўзаро учрашиб ва телефон орқали гаплашиб келиб, Г.Ш. унга турмушга чиқишини рад қилганидан кейин соат тахминан 21:00 да жиноий шериклари М.С. ва М.О. билан Г.Ш.нинг яшаб турган уйи олдига бориб, учрашувга таклиф қилиб, Г.Ш. турмушга чиқмаслигини айтганидан кейин, уни турмушга чиқишга ва никоҳда яшашга мажбур қилиш мақсадида, “Нексия-2” автомашинасига мажбуран чиқариб, ўзи яшаб келаётган Олот тумани “Чандир” МФЙда жойлашган яшаш уйига олиб борган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш