Микель Артета "Арсенал" бош мураббийи этиб тайинланди


"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Микель Артета "Арсенал" бош мураббийи этиб тайинлангани хабар қилинмоқда.

37 ёшли мутахассис клуб билан 3,5 йиллик шартнома имзолади.

"Арсенал" АПЛда 17 турдан сўнг 22 очко жамғарган ҳолда жадвалнинг 10-поғонасида бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Артета футболчи фаолияти давомида 2011-2016 йиллар давомида "Арсенал" шарафини ҳимоя қилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш