34 ёшли финляндиялик аёл дунёдаги энг ёш бош вазирга айланди


Финляндиянинг янги бош вазири 34 ёшли Санна Марин бўлади, дея хабар бермоқда Yle нашри. 

У дунёдаги энг ёш бош вазир бўлади. Марин сайлангунга қадар Украина бош вазири Алексей Гончарук жаҳондаги энг ёш ҳукумат раҳбари эди.

Санна Марин 1985 йилда туғилган. 2015 йилдан буён Транспорт ва коммуникация  вазири бўлиб ишлаган. 

Финляндияда шу вақтга қадар Антти Ринне ҳукумат раҳбари эди. Социал-демократлар раҳбари бўлган Антти Ринне яқинда истеъфо берган. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш