"Норманд тўртлиги": Путиннинг ёрдамчиси Зеленский билан учрашув қачон бўлишини айтди


Россия президенти В.Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков РФ раҳбари ва Украина президенти қачон учрашиши ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «Интерфакс» ёзмоқда.

Ушаковга кўра, икки президент норманд форматидаги учрашувлардан кейин яккама-якка учрашадилар. Учрашув давом этиши вақти чекланмаган, у давлат раҳбарларига боғлиқ.

"Учрашув бўлади. Ҳаммаси ташкилотчилар- французлар таклиф қилган формат бўйича ўтказилади" деган Ушаков.

"Норманд тўртлиги" Украина, Россия, Франция ва Германия етакчилари иштирокида 2016 йилдан бери илк бор ўтказилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш