Россиядаги конда содир бўлган ёнғинда 3 нафар ўзбекистонлик қурбон бўлди


Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси ФВВнинг Свердлов вилоятидаги ваколатхонасига таяниб маълумот беришича, 2019 йил 8 декабрь куни Ямало-Ненецк автоном округи Тазов тумани Пякяхин конида содир бўлган ёнғин оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси А.Э., Э.Д. ва А.С. вафот этган.

Яна бир ҳамюртимиз Т.А. куйиб шифохонага жойлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан айни пайтда тегишли органлар томонидан тергов тадбирлари ўтказилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олди ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш билан боғлик консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалалар билан шуғулланмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш