Украинадаги коллежда 10 киши ҳалок бўлди: Мамлакатда мотам эълон қилинди


4 декабрь куни Украинанинг Одесса шаҳридаги коллежда ёнғин содир бўлганди. Дастлабки кун 8 киши ҳаётдан кўз юмган бўлса, орадан 4 кун ўтиб яна 2 кишининг жасади топилгани хабар қилинди. Бу ҳақда Украина ФВВ Фейсбукдаги саҳифасида ёзган.

Қидирув-қутқарув ишларида икки кишининг жасади топилган. Жами жабрланганлар 30 киши бўлиб, улардан 10 нафари шифохонада қолмоқда.

Ёнғиннинг эҳтимолий сабаби сифатида электрдан нотўғри фойдаланиш ва чақнаш келтирилган.

Украина президенти В.Зеленский мазкур воқеа сабаб 8 декабрь куни мамлакатда мотам эълон қилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш