АҚШ ўзбекистонлик хакерга нисбатан санкция жорий этди


АҚШ Молия вазирлиги хориж активларини назорат қилиш бошқармаси томонидан Evil Corp хакерлар гуруҳига нисбатан санкция жорий этди. Ушбу мамлакат ҳукумати мазкур гуруҳни Dridex зарарли дастурий таъминотни яратиш ва тарқатишга айбламоқда.

Маълум қилинишича, Dridex 40 дан ортиқ мамлакатлардаги юзлаб банклар ва молия ташкилотлари компьютерлари ҳамда маълумотлар йиғиш тизимига зарар етказишда фойдаланилган. Бу эса 100 млн. доллардан ортиқ ўғирликлар қилинишига олиб келган.

Қайд этилишича, санкция қўлланганлар рўйхатидан еттита ташкилот ва 17 нафар шахс жой олди. Улар Россия, Испания, Исроил,Франция ва бошқа мамлакатлар фуқароларидир.

Эътиборга молик томони, уларнинг ичида Ўзбекистон фуқароси Азамат Сафаров (1990 йилда туғилган) ҳам бор. Энди у қора рўйхатда ва унга АҚШдаги активларини “қулфлаб” қўйиш ва мамлакатга киришни тақиқлаш хавф соляпти.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш