Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимининг кўзига газ сепиб, тан жароҳати етказган фуқаро ушланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.М. (1981 й.т.) қонунга хилоф равишда жами 4.200 АҚШ долларини 40,2 млн. сўмга сотган вақтида ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди. 

Тезкор тадбир давомида фуқаро Х.М. департамент ходими М.А.нинг кўз соҳасига газ баллонча билан газ сепиб, унга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 05.12.2019 йилда Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш