Францияда 1,5 миллион киши пенсия ислоҳотларига қарши намойишга чиқди


Францияда қарийб 1,5 миллион киши мамлакатдаги пенсия ислоҳотларига қарши намойишларга қатнашмоқда. Бу ҳақда «Le Figaro» газетаси Бутужаҳон меҳнат конфедерацияси маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.

Мамлакат ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, акция иштирокчилар сони 806 мингни ташкил этмоқда, пойтахтда эса бу рақам 65 минг кишидир.

Энг катта норозилик намойишлар Париж, Тулуза, Лион, Монпелье, Марсел ва Бордода бўлиб ўтмоқда. Ҳукумат маълумотларига кўра, ҳар 4 кишдан биттаси давлат хизматчиси саналади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш