Самарқандда бир гуруҳ мансабдорлар устидан суд жараёни бўлиб ўтмоқда


Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судланувчилар - “Afrosiyob Story Servis” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Камолиддин Шукуров, Самарқанд вилояти Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бобир Элмурадов (вилоят бош архитекори лавозимида ишлайди, илгари Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган) ва Темир Халикулов (1960 йилда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, оилали, муқаддам судланмаган, “Дилшод Таъмир Дизайн” хусусий корхонада бош муҳандис лавозимида ишлайди, илгари “Капитал қурилиш дирекцияси” давлат корхонасининг раҳбари лавозимида ишлаган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Jahon.uzга Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди. 

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Зарифа Ахмедова раислигида кўриб чиқилмоқда.

Судланувчилар К. Шукуров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисми, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 227-моддаси 1-қисми, 28,205-моддаси 2-қисми “а” банди, 28,209-моддаси 1-қисми;

Б. Элмурадов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисми;

Т. Халикулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.

Ҳозирги кунда суд тергови давом этиб, гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланмоқда.

Суд жараёни давом этмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш