Тошкентдаги Ислом цивилизация маркази атрофида кучли ёнғин бўлди


Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳудудида, аниқроғи Хасти имом масжиди орқа тарафидаги маҳаллада кучли ёнғин бўлаётгани кузатилган.

«7News.uz»нинг ишончли манбаси томонидан йўлланган фото ва видеоматериалда оловнинг кенг қамровда бўлаётгани акс этган.

Воқеа жойига ўт ўчирувчи ва қутқарувчи гуруҳларнинг етиб келганига қарамай оловни ўчириш қийин бўлаётгани, сабаби олов аллақачон кенг қамровни эгаллаб олгани маълум бўлди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш