Бош прокуратура: “Жомбойтумангаз”да катта миқдорда маҳсулот талон-тарож қилинган


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти, Жомбой тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. 

“Жомбойтумангаз” филиали бўлим муҳандиси Ғ.И. ва бошқалар, моддий жавобгарлигида бўлган 128,2 млн. сўмлик 402 дона маиший газ баллонларини ҳамда 101,4 млн. сўмлик суюлтирилган газ маҳсулотларини асоссиз ҳисобдан чиқариб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш