Тўқаев Қозоғистонда Назарбоев шахсига сиғиниш йўқлигини таъкидлади


Қозоғистоннинг амалдаги президенти Қосим Жўмарт Тўқаев Германияга ташрифи олдидан Deutsche Welle нашрига интервью берди. Унда журналист президентга қуйидагича савол берган:

-Қозоғистонда биринчи президент номидаги аэропот, майдон, 1 декабрь - Биринчи президент куни... Булар шахсга сиғиниш эмасми?

Тўқаевнинг жавобига кўра, Назарбоев "йирик тарихий шахсдир". Амалдаги президент сўзларига кўра Қозоғистонда шахсга сиғиниш йўқ. Тўқаев фикрини далиллаш учун рус ёзувчиси Шолоховдан ҳам иқтибос келтирган.

-Назарбоев тимсолида биз юрт отаси сиймосини кўрамиз. У миллат лидери ва катта ҳурматга сазовор одам. Мен эса қонуний президент, олий бош қўмондонман. Ўртамизда ҳеч қанақа қарама-қаршиликлар йўқ -, деган Тўқаев.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш