ДСҚ раиси Тошкент вилоятида: электр, йўллар ва бошқа муаммолар ҳал этилмоқда


Давлат солиқ қўмитаси раиси Бекзод Мусаев Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида сайёр қабул ўтказган.

Мазкур учрашувда қатнашган 120 нафар фуқаролардан турли хил мазмундаги 80 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди ва бу мурожаатларнинг 45 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди, деб ёзади Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати. 

Тошлоқ МФЙда яшовчи фуқаро Савур Нишонбоев маҳалла симёғочлари эскилиги, ички йўллар ҳолати, қиш мавсумида табиий газда пасайиши ҳамда электр қуввати камлиги юзасидан арз қилди. ДСҚ раиси мазкур ҳолатлар юзасидан туманнинг Ободонлаштириш бўлими, Электр тармоқлар ва Автойўл корхонаси мутахассиларига топшириқ бериб, муаммолар ижроси назоратга олинадиган бўлди.

Сайёр қабул давомида қиш мавсуми учун Давлат солиқ қўмитаси ва вилоят сектор раҳбари ҳамкорлигида 30 нафардан ортиқ хонадонларга газ балонлари ва кўмир маҳсулотлари тарқатилди, ҳамда 10 нафар муҳтож оилаларга 5 қопдан кўмир маҳсулотлари ҳам берилди.

Шунингдек, Тошлоқ МФЙнинг Тошлоқ кўчасига қарашли таъмирталаб бўлган ички йўлларнинг 500 метрига шағал ётқизилганлиги, маҳалла аҳолисининг оғирини енгил қилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш